Facebook’даги «Халқ фикри» гуруҳида Бухоро вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Р. Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасига (Фирибгарлик) мувофиқ судланаётгани ва айбсиз эканлигини билдириб очлик эълон қилгани ҳақидаги пост ва видео жойлаштирилди.

Фото: «Дарё»

Видео остидаги постда: «Бухоролик тадбиркор Раҳим Ходжаев очлик эълон қилди... Раҳим Ходжаев ноҳақлик оқибатида ўз жонига қасд қилишини айтди... Унинг қамалишида ва хусусий мулкини тортиб олинишида Бухоро ҳокими Ўктам Барноев бош айбдор эканини айтди… Журналистлар ва блогерлар ҳақиқат учун курашинг...»

Видеода ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг тадбиркорни суд залидан ташқарига олиб чиқиб кетаётгани ва унинг телефон камерасига қараб: «Ўзимни ўлдираман, мен очлик эълон қилдим» деганини, унинг қариндошлари эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда суд органларидан адолатли бўлишни сўраётганини эшитиш мумкин.

https://www.facebook.com/xayrulla.бозоров.92/видеос/115199526537022/