Бош вазир Абдулла Арипов 18 сентябрь, чоршанба куни Қашқадарё вилоятида очилган янги 8 та нефть конини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, бош вазирнинг вилоятга ташрифидан мақсад — янги очилган нефть конларини кўздан кечириш ва ундан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш ҳақида кўрсатмалар беришдан иборат бўлган.

Абдулла Арипов вилоятнинг Муборак, Ғузор ва Нишон туманларида бўлган.

Аввалроқ Муборак инвестиция блокида янги нефть ва газ конденсати кони очилгани, ҳамда янги конга «Баҳористон» номи берилгани ҳақида хабар бергандик.