14 сентябрь, шанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 5-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» клуби «Норвич» майдонига сафар қилди.
Беллашув давомида «канарейкалар» аъзолари Кенни Маклин (18), Тодд Кэнтуэлл (28), Теему Пукки (50) Эдерсон Мораес дарвозасини ишғол қилган бўлса, «шаҳарликлардан» Серхио Агуэро (45) ва Родри Эрнандес (88) биттадан голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «манкунианлар» меҳмонда кечган баҳсда «Норвич»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун, айни дамда Гвардиола шогирдлари 10 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. 12-ўринда бораётган «Норвич» ҳисобида эса 6 очко мавжуд.
АПЛ
5-тур баҳси
14 сентябрь, шанба
«Норвич»—«Манчестер Сити» 3:1
Голлар: 1:0 – 18 Маклин, 2:0 – 28 Кэнтуэлл, 2:1 – 45 Агуэро, 3:1 – 50 Пукки«Норвич»: Крул, Годфри, Байрэм, Льюис, Амаду, Кэнтуэлл, Маклин, Штиперманн (Србени, 89), Тетти, Буэндиа (Дрмич, 83), Пукки
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Зинченко, Отаменди, Стоунз, Уокер, Родри Эрнандес, Сильва (Габриэль Жезус, 57), Бернарду Сильва (Маҳрез, 73), Гундўғон (де Брюйне, 57), Стерлинг, Агуэро
Огоҳлантиришлар: Байрэм (45), Маклин (64), Бернарду Сильва (69), Кэнтуэлл (87)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)