Мажбурий ижро бюроси «Ўзтрансгаз» АЖдан «Ўзбекистон почтаси» АЖ фойдасига 1 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик суммасини ундириб берди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Яккасарой тумани мажбурий ижро бюросига 5 август куни Самарқанд шаҳар иқтисодий судидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ фойдасига 1 миллиард 80 миллион 744 минг сўм қарздорлик суммасини ундириш ҳақидаги ҳужжат келиб тушган.
Аввалроқ, «Ўзбекистон почтаси» АЖ раҳбари этиб собиқ Интеллектуал мулк агентлиги директори Алишер Файзуллаев тайинлангани ҳақида хабар бергандик.