Хитой аҳолиси, шу шумладан Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари 2020 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонга 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш имконига эга бўлди.
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинишича, бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 12 сентябрдаги фармонида қайд этилган.
Бундан аввал Ўзбекистон яна 20 та давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этган эди.
Изоҳ (0)