Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионати навбатдаги кунида ўзбекистонлик Элнур Абдураимов илк жангини ўтказди.

Фото: Бокс федерацияси

-63 кг вазн тоифасидадаги Элнурга илк босқичда жазоирлик Реда Бенбазиз рақиб бўлди. Абдураимов рақибини катта устунлик билан енгди. Ҳакамлар ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини кўрсатди.

Аввалроқ Шаҳобиддин Зоировнинг ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!