Бош прокуратура оммавий сайёр қабуллари ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Бош прокуратураси

Мурожаатлар доирасида Навоий вилоятида хусусий тадбиркорга тегишли МЧЖга сут ва сутни қайта ишловчи ускуналар учун банкдан 1 миллиард сўм кредит маблағи олишга амалий ёрдам кўрсатди.

Шунингдек, бошқа бир тадбиркорга тегишли МЧЖнинг лойиҳа ҳужжатлари «Э-ижро аукцион» электрон онлайн-аукцион веб-порталига жойлаштирилди.

Бундан ташқари Бош прокуратура Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги тадбиркорга нон маҳсулотларини тайёрлаш ускунасини сотиб олиш учун банкдан 146 миллион сўм кредит маблағи ажратишда кўмаклашди.