Дунёда охирги молиявий инқироз пайтидан бери 10 йилдан ошиқ вақт ўтди ва жаҳон иқтисодиётида яна хатарлар тўпланиб қолди. Бу ҳақда Spot эслатмоқда.

Фото: Getty Images

Arbat Capital бошқарувчи директори Александр Орловга кўра, бу галги цикл олдингисидан фарқ қилади. Пуфак шишиб бораётгани 2000 йиллардаги каби технологик ва медиакомпаниялар акциялари ҳамда 2007 йилдагидек кўчмас мулк бозорида эмас, балки давлат облигацияларида кўпроқ ўз аксини топмоқда.

Бундай шароитда фақат фавқулодда ҳодиса барча молиявий активлардаги тобора авж олиб бораётган трендни синдириши мумкин. АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши шундай ҳолатга мисол бўла олади.

Александр Орловнинг таъкидлашича, ҳозирда энг хавфсизи — йиққан-терганини бошқариш моделидан фойда кўриб қолишга уринишни капитални сақлашга алмаштиришдан иборат.

Мутахассис буни сармояни доллардаги қисқа муддатли депозитлар, АҚШ ва Япониянинг узоқ муддатли облигациялари, қарзи минимал даражада ва юқори дивидендли компаниялар акциялари, шунингдек, олтинга сарфлаш орқали амалга ошириш мақбул эканлигини билдирмоқда.