• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мени ноҳақ ишдан бўшатишди». Қашқадарёлик тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси раҳбариятини адолатсизликда айбламоқда

    «Дарё»га мурожаат йўллаган қашқадарёлик Илҳом Усмонов 4 йилдан бери тез тиббий ёрдам хизматида навбатчи ҳайдовчи бўлиб ишлаб келганлиги, жорий йил 16 июль куни вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги раҳбари Наим Ҳалилов томонидан ноҳақ ишдан бўшатилгани хусусида шикоят қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Воқеа тафсилотларидан хабардор бўлган «Дарё» мухбирининг ёзишича, навбатчи ҳайдовчи Илҳом Усмоновга автохўжалик ички меҳнат қоидаларини мунтазам равишда бузиш айби қўйилган.

    — 16 июль куни ишга борсам, менга «путёвка» беришмади, — дейди Илҳом Усмонов. — Шунда ҳайдовчиларни назорат қилувчи колонна бошлиғи Анвар Чуитовдан нима сабабдан менга «путёвка» ёзилмаганлиги, ўрнимга шеригим Ҳайит Аҳмедов ёзилганлигини сўрадим. «Сен ишдан бўшатилдинг», деди. Ишдан бўшаганим хусусидаги буйруқни сўрадим. Беришмади. «Буйруқ йўқ бўлса, ишлайман, ‘путёвка’ берасиз», дедим. «Директорга кириб айт» дейишди. Лекин директорни тополмадим. Телефон қилсам, «йиғилишдаман» деб ўчириб қўйди.

    Илҳом Усмоновнинг айтишича, уни ишга қўйишмагач, дастлаб касаба уюшма раҳбарига кириб вазиятни билдирган. Ҳимоясига олишларини сўраган. Касаба уюшмадан ҳам садо чиқмагач, вилоят Халқ қабулхонасига мурожаат қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Вилоят Халқ қабулхонасига борсам, вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси бор экан, — дейди Илҳом Усмонов. — Мени ишга чиқаришмаётганликларини айтиб, шикоят қилдим. Буйруқ бўлмаса-да, ишлашимга тўсқинлик қилишаётганликларини билдирдим. Бир пасдан сўнг соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳамда автохўжалик раҳбари Наим Ҳалилов келди. Ҳокимлик юристи улардан ҳолатга изоҳ сўради. Буйруқни кўрсатишолмагач, менинг ишга чиқишимга рухсат беришди.

    «Бор, бугун ишга чиқавер», деди Наим Ҳалилов. Ўша куни кечки «смена»да ишда бўлдим.Маълум бўлишича, Илҳом Усмонов тез тиббий ёрдам навбатчи шифокори Муродулла Ҳамидов билан чақирувга чиққан пайт уларнинг ўртасида низо чиқади. Ҳайдовчи чақирув манзилини сўрайди, шифокор эса «ҳайдовчи бўлсанг, манзилни ўзинг топасан» дейди. Хуллас, ўртадаги низога суд аралашади. Муродулла Ҳамидовнинг даъвоси 29 июль куни Қарши шаҳар Маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳайдовчи Илҳом Усмонов фойдасига ҳукм чиқади.

    Ҳайдовчи Илҳом Усмонов эса суд қарорини автохўжалик раҳбарига етказади. Аммо 29 июль куни ҳайдовчи барибир ишдан бўшатилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу ишга доир маълумотларни олиш ва иккинчи томоннинг фикрини ўрганиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги раҳбари Наим Ҳалилов билан учрашдик. Аммо Наим Ҳалилов ахборот олишимиз учун «тепа»дан рухсат олиб келишимизни, йўқса журналистга ахборот бермаслигини айтди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсуновдан рухсат олдик. Аммо натижа бўлмади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаевга ҳам чиқиб ахборот олишда кўмак сўрадик. Барибир фойдаси йўқ. Раҳбар ҳеч кимга бўйсунмади. «Ахборот бермайман» деб туриб олди. Бироз ўтиб вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Шавкат Амиров келиб, 2-3 кун муддатда ҳайдовчи Илҳом Усмоновнинг нима сабабдан ишдан бўшатилганлиги ҳақида батафсил маълумот беришларини айтди. Қўшимча саволларга ҳам ўша куни жавоб олишимиз мумкинлигини маълум қилди.

    Шавкат Амиров томонидан тақдим этилган хулосага кўра, Илҳом Усмоновнинг иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг махсус ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган.

    Ишчи гуруҳ хулосасидан маълум бўлишича, 2019 йил 10 январь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиали директори Р.Туляков автохўжалик раҳбарига тез тиббий ёрдам навбатчи шифокори Илҳом Усмоновга нисбатан интизомий чора кўришни сўрайди. Филиал директорининг маълум қилишича, Илҳом Усмонов меҳнат интизомини бузган, шифокорларга қўпол муносабатда бўлган. Филиал шифокори Ш.Саломованинг аризасида ёзилишича, ҳайдовчи унинг шахсиятига тегадиган сўзлар айтиб, уни тинч қўймаган. Оиласи тинчлигини бузган. Қолаверса, автохўжаликнинг 116 нафар ҳайдовчиси ҳам Илҳом Усмоновнинг ишдан бўшатилишини сўраб мурожаат қилган экан.

    Автохўжалик раҳбарияти мазкур мурожаатларни ўрганиб чиқиб, 2019 йил 12 февраль куни Илҳом Усмоновга «ҳайфсан» беради. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тақдим этилган хулосага кўра, Илҳом Усмонов бундан хулоса чиқармайди. 10 июль куни чақирувга чиққан пайт навбатчи шифокор Муродулла Ҳамидов билан тортишиб, манзилни билмаслигини, кимдандир пул кутаётганлигини, пулини олса боришини айтиб, чақирув кечикишига сабабчи бўлади. Юқорида тилга олинганидек, Муродулла Ҳамидов аризасига кўра мазкур ишни суд кўриб чиқади. Аммо суд Илҳом Усмонов фойдасига ҳукм чиқаради.

    Шунга қарамасдан автохўжалик раҳбарияти Илҳом Усмонов меҳнат интизомини такроран бузганлиги боис, уни ишдан бўшатишга розилик сўраб, автохўжалик касаба уюшмасига тақдимнома киритади. Касаба уюшмаси розилик беради ва Илҳом Усмонов ишдан ҳайдалади. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хулосасига кўра, ушбу ҳолатда Илҳом Усмоновга нисбатан қўлланган чора қонуний.

    Илҳом Усмонов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига яратиб берилган шароитдан ҳам нолиди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳайдовчилар учун яратилган шарт-шароит ҳам жуда оғир аҳволда, — дейди Илҳом Усмонов. — Хоналар жуда тор. Шунинг учун каравотларни устма-уст қилиб жойлаштириб, ўзимизга шароит ҳозирлаганмиз. Шифокорлар эса кечки пайт каравот бўшашини кутиб кўчада тонг оттиришади.

    Илҳом Усмоновнинг қўшимча қилишича, автохўжалик раҳбари Hyundai автомобиллари учун белгиланган ёнилғини бермайди. Аи-91 бензини берилиши керак бўлган автомобилларга Аи-80 бензинини қуяди. Шу боисдан ҳам ҳайдовчиларда ёнилғи сарфи кўпайиб кетади. Ортиқча харажат ҳайдовчи зиммасига тушади.

    — Ойлигимиздан бензин учун ойига 200 минг сўмгача ушлаб қолишади, — дейди Илҳом Усмонов. — Нафақат бензин, ҳатто автомобиль эҳтиёт қисмлари учун ҳам ҳайдовчилардан пул ундиришга ҳаракат қилишади. Масалан, мендан автомобиль шинаси учун 200 минг сўм пул сўрашган ва олишган. Битта автомобилни 5 нафар ҳайдовчи бошқаришини ҳисобга олсак, ҳайдовчилардан бир миллион сўм пул йиғиштириб олган бўлиб чиқади. Пул бермасангиз, автомобилингиз баллонсиз қолади.

    Собиқ ҳайдовчининг иқрорига кўра, автомобиль мойини алмаштириш, шина тешилса яматиш каби кундалик харажатлар ҳам ҳайдовчилар зиммасига юклатилади. Хуллас, тизимда муаммо кўп. Улар бир ҳайдовчи ишдан бўшатилгани билан ҳал бўлиб қолмайди...

    11.09.2019, 07:53   Изоҳ (0)   30843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийларининг ҳамкорликдаги «Қалқон—2019» тактик машқлари бошланди (фото)

    11.09.2019, 06:13

    Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати белгиланди

    10.09.2019, 23:58

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий Усмонхон Алимов ишдан олинганини расман рад этди

    10.09.2019, 23:56

    Фермерлар кенгаши ходимларига Тошкент пропискаси бериладиган бўлди

    10.09.2019, 23:29

    Адлия вазирлиги депутатлар қўпол ва ҳақоратомуз фикр билдиришга ҳақли эмаслигини эслатди

    10.09.2019, 23:13

    Учтепадаги автосервисда ёнғин содир бўлди

    10.09.2019, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шампун саратонни келтириб чиқариши мумкинми?

    Лайфстайл | 2 июн, 17:05

    “10 марта қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини потенциал қотил дейиш мумкин” — Зоир Йўлдошев

    Ўзбекистон | 2 июн, 16:55

    Гилос соғлиқ учун фойдами ёки зарар?

    Лайфстайл | 2 июн, 16:48

    “Реал” Модрич ўрнига 100 млн евролик футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 2 июн, 16:32

    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

    Реклама | 2 июн, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.