Украина Олий радаси президентни импичмент қилиш тартиби тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар берди «Kommersant.ru».

Фото: «Korrespondent.net»

Ушбу қонунни кўриб чиқиш ташаббусини парламентга август ойи охирида президент Владимир Зеленский киритган эди.

Ҳужжат билан импичмент эълон қилиш учун сабаблар белгиланмоқда. Рада «давлатга хиёнат қилинган ёки бошқа жиноят содир этилган ҳолда» президент ваколатларини муддатидан олдин бекор қилиши мумкин.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 226 та овоз тўплаш керак эди. Ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун 245 нафар парламент аъзоси овоз берган.