Ўзбекистонда онлайн режимида кузатиб бориш функциясига эга бўлган виртуал кассалар онлайн назорат касса машиналари қаторида жорий этилади.
Тадбиркорлар онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказилади.
Нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорларнинг онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш жадвали қуйидагича:
- Алкогол ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, бензин, дизель ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар 2020 йил 1 январгача;
- Ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси 5 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлар 2020 йил 1 августгача;
- Ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси 100 миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлар 2021 йил 1 январгача;
- Қолган барча тадбиркорлар 2022 йил 1 январга қадар.
Изоҳ (0)