Россияда интернетда контент ва реклама кўрилишини ҳисоб-китоб қиладиган ягона давлат тизими яратилиши мумкин.

Мазкур ғоя президент маъмурияти, соҳага тааллуқли мансабдорлар ва медиакомпаниялар вакиллари томонидан муҳокама этилмоқда. Улар буни ТВ-аудитория ўлчови ва кинотеатрларда сотилган чипталар саноғи билан таққосламоқда.

Тизим қандай маълумотларни тўплаши ҳозирча маълум эмас. Манбаларга кўра, гап биринчи навбатда маҳаллий телесериаллар ва телешоулар ҳақида кетмоқда.

Шу билан бирга, солиқ хизмати интернет-реклама намойишларини мониторинг қилиш ва компанияларнинг реклама даромадлари ҳақида маълумотлар тўплашни режалаштирмоқда.