Футбол бўйича Италия А Сериясининг 2-турида «Наполи» сафарда «Ювентус»га қарши майдонга тушиб (3:4) мағлубиятга учради.
2019/20 йилги мавсумнинг «Наполи» иштирокидаги дастлабки иккита ўйинида мухлислар жами 14 та голнинг гувоҳи бўлди. Неаполликлар биринчи турда «Фиорентина»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди.
Бунга қадар дастлабки икки турда 7 та гол уриб, 7 та гол ўтказиш ҳолати 1931/32 йилги мавсумда кузатилганди. Ўшанда ҳам бу натижани «Наполи» қайд этган.
«Ювентус»—«Наполи» тўқнашувида 7 та гол урилиш ҳолати эса 1993 йилдан бери илк марта рўй берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)