28 август, чоршанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 18-турининг сўнгги учрашувида Термизнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида Навоийнинг «Қизилқум»ини қабул қилди.
Беллашув давомида мезбон жамоа вакиллари Абдулазиз Юсупов (66) ҳамда Шоҳназар Норбеков (71) томонидан урилган голлар «Сурхон»нинг «Қизилқум» устидан ишончли ғалабасини таъминлади ва термизликлар муҳим 3 очкони қўлга киритди.
18-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Суперлига
18-тур баҳси
28 август, чоршанба
«Сурхон»—«Қизилқум» 2:0
Голлар: 1:0 — 66 Абдулазиз Юсупов, 2:0 — 71 Шоҳназар Норбеков«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров 46), Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Саломов (Дуглас До Насименто 83), Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Владимир Бубаня, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич, Лукас Де Оливейра (Шоҳназар Норбеков 46)
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе (Суҳробжон Ярашев 68), Стивен Лустица (Миржалол Қосимов 62), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азиз Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Вацадзе (Ҳумоюн Абдуалимов 89), Достон Ибрагимов
Огоҳлантиришлар: Вацадзе (75)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)