27 август, сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Андижон»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «шерлар» ярим ҳимоячиси Драган Черан (41, 64—пенальти, 69) ҳет-трикка эришган бўлса, Сардор Собирхўжаев (44) ҳамда Игор Сергеев (58) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Андижонликлардан эса ҳимоячи Илдар Маматказин 57-дақиқада Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозага гол урди.
Шу тариқа «Пахтакор» ўз уйида кечган баҳсда «Андижон»ни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур ғалабадан сўнг мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган «Пахтакор» очколари сонини 50 тага етказиб олди. «Андижон» эса 16 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.
Миржалол Қосимов бошлиқ Олмалиқнинг ОКМК клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси майдонига сафар қилди.
Учрашувдаги ягона гол 80-дақиқада урилди. Унга Жиззах клуби ҳимоячиси Кахи Махарадзе муаллифлик қилди.
Натижада «Сўғдиёна» ўз майдонида ОКМКни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу баҳсдан сўнг жиззахликлар 30 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. ОКМК эса 16 очко билан 12-поғонани банд қилиб турибди.
Суперлига
18-тур баҳслари
27 август, сешанба
«Пахтакор»—«Андижон» 5:1
Голлар: 1:0 — 41 Драган Черан, 2:0 — 44 Сардор Собирхўжаев, 2:1 — 57 Илдар Маматказин, 3:1 — 58 Игор Сергеев, 4:1 — 64 пенальти, Драган Черан, 5:1 — 69 Драган Черан«Сўғдиёна»—ОКМК 1:0
Гол: 1:0 — 80 Кахи МахарадзеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)