«Ўзбекистон — цивилизация ва йўллар чорраҳаси: империялар, дин, маданият» номли маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Амир Темур етти боғларидан бири — «Боғишамол»га ўхшаб тикланган янги боғга ташриф буюрган меҳмонлар «Самарқанд — Буюк ипак йўли юраги» либослар фестивалини томоша қилган.
«Ташкилотчилар ҳар бир меҳмон Темурийлар даври воқелигини ҳис қилишлари учун қадимий кийимлар, Самарқанд усталарининг асарларидан иборат ҳунармандчилик буюмлари, шарқона бозорнинг ажойиб неъматлари билан ўрта асрлар муҳитини яратишга ҳаракат қилди», — дейилади хабарда.
Буларнинг барчаси театрлаштирилган ва халқ оғзаки ижоди томошалари намойиши билан биргаликда ўтган.
Изоҳ (0)