Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Такси» фильми юлдузи, француз актёри Сами Насери Абай шеърини ўқиб қозоғистонликлар бошлаган эстафетани давом эттирди, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Актёрнинг шеър айтаётгани акс этган видео Instagram’да пайдо бўлган. Насерининг айтишича, эстафетани унга Қозоғистоннинг Франциядаги элчихонаси маслаҳатчиси Мурагер Сауранбаев топширган.

«Салом, менинг исмим Сами Насери. Мен француз актёриман. Дўстим Мурагердан эстафетани қабул қилдим ва уни машҳур боксчи Геннадий Головкинга топшираман. ГГГ», — деган Сами Насери.

https://www.instagram.com/p/B1nNS1PBdyF/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again

Актёр Абай шеърини француз тилида ўқиган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ляйлим Ширак исмли қиздан эстафетани қабул қилиб, ўзининг Instagram’даги саҳифасида видео жойлаган эди. Президентдан сўнг эстафетада Қозоғистон Фан ва таълим вазири Асхат Аймагаметов, шунингдек, маданият ва спорт вазири Актоти Райимкулова иштирок этган.

Кейинчалик челленжга қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Кудайберген қўшилиб, уни Украина ва Россия бастакори Игор Крутойга берган ва у эстафетани қабул қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?