25 август, якшанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 3-тури доирасида сўнгги 2 та ўйин ўз ниҳоясига етди.

Фото: Reuters

Маурисио Почеттино қўл остидаги Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди.

Беллашувдаги ягона голга меҳмон жамоа ҳужумчиси Жоэлинтон 27-дақиқада муаллифлик қилди.

Шу тариқа «шпорлар» ўз уйида кечган баҳсда «Ньюкасл»га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур турдан сўнг лондонликлар 4 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. 19-ўринда бораётган «Ньюкасл» ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

3-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:

АПЛ

3-тур баҳслари

25 август, якшанба

«Вулверҳэмптон»—«Бёрнли» 1:1

Гол: 0:1 — 13 Барнс, 1:1 — 90, пенальти, Ҳименес

«Тоттенҳэм»—«Ньюкасл» 0:1

Гол: 0:1 — 27 Жоэлинтон

«Тоттенҳэм»: Льорис, Уокер-Питерс (Эриксен, 62), Роуз (Дэвис, 88), Санчес, Алдервейрелд, Ламела (Ло Чельсо, 62), Сиссоко, Лукас Моура, Уинкс, Сон Ҳён Мин, Кейн

«Ньюкасл»: Дубравка, Ласселс (Фернандес, 82), Дамметт, Шер, Крафт, Ҳейден, Ритчи, Лонгстафф, Сен-Максимен (Ацу, 17), Альмирон, Жоэлинтон (Муто, 88)

Огоҳлантиришлар: Уинкс (11), Ритчи (47), Роуз (66), Жоэлинтон (87)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!