Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Фото: МОҚ

24 август, шанба кунги баҳсларда ўзбекистонлик параканоэчи Азизбек Абдулҳабибов КЛ2 йўналишидаги финал баҳсида тўртинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Абдулҳабибов Токио—☺2020 Паралимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. Азизбек Токио Паралимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлган 4-ўзбекистонлик спортчига аянди.

Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия

КЛ2-200 метр, эркаклар

1. Куртис Макгрет (Австралия) — 42.35

2. Федерико Манкарелла (Италия) — 42.80

3. Скот Мертлюу (Янги Зеландия) — 43.51

4. Азизбек Абдулҳабибов (Ўзбекистон) — 43.77

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!