Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Сонгдо шаҳрида (Корея Республикаси) Яшил иқлим фонди (ЙИФ) ижрочи директори ўринбосари Ҳавер Мансанарес билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Фото: ТИВ матбуот хизмати

ЙИФ раҳбарияти 2017—2019 йиллардаги Ўзбекистон билан ҳамкорлик якунларига ижобий баҳо берди. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон ЙИФда аккредитация қилинган ташкилотлар билан биргаликда грант манбаларини жалб қилиш учун Фондга бир қанча ҳаётий ва ўта долзарб лойиҳаларни киритгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, қиймати 19 миллион АҚШ долларига баҳоланган Ўзбекистон, Тожикистон ва Жаҳон банкининг биргаликдаги «Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш дастури» шу каби лойиҳалардан бири бўлди.

Учрашувда Орол фожиасининг оқибатлари глобал муаммони юзага келтириши эътироф этилди. Орол денгизига турли йилларда ташриф буюрган ва фожиа кўламини ўз кўзи билан кўрган БМТнинг собиқ ва ҳозирги раҳбарлари Пан Ги Мун ва Антониу Гуттериш сув ҳавзасининг йўқ бўлишини «давримизнинг энг катта экологик ҳалокати» деб баҳолаган эди.

«Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига мослашиш учун табиий офатларлар хавфини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларга жавоб қайтариш» ва «Ўзбекистонда иқлимга мос келувчи мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни таъминлаш учун агрометеорологик хизматларни ривожлантириш» лойиҳаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг бориши юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда келгусидаги ҳамкорликнинг кун тартиби белгилаб олинди ва Ўзбекистон учун грант манбаларини ажратиш учун лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёнининг процессуал жиҳатлари борасида маслаҳатлашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси бошлиғи Яшил иқлим фонди раҳбариятини 2019 йил 25 октябрда Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилишга бағишланган БМТ шафелигидаги юқори даражадаги Халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф этди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда