Украина аҳолиси сони жорий йил январь июнь ойларида 143,1 кишига камайди.

Фото: EPA

Мамлакат статистика хизматига кўра, Украинанинг доимий аҳолиси сони 1 июнь ҳолатига 42010,1 минг кишини ташкил этди. Шу тариқа, июнь ойининг ўзида аҳоли 20,7 минг кишига камайган.

Туғилганларга қараганда ўлганлар сони кўплиги сақланиб қолмоқда. 100 нафар ўлганга 49 нафар янги туғилган чақалоқ тўғри келмоқда.