Афғонистонда 22 август куни икки нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб ёзмоқда «РБК».
НАТО воқеанинг тафсилотлари ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг шахси ҳақида уларнинг қариндошларини хабардор қилмасдан туриб ошкор этишдан бош тортган.
Қайд этилишича, 2019 йил давомида Афғонистонда умумий ҳисобда 14 нафар АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлган. Бу ерда жами 14 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчилар бор. НАТО вақти-вақти билан уларнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабардор қилиб туради.
Изоҳ (0)