Натаниэл Ротшильд фойдаланишида Кишинёв халқаро аэропорти бўлган Avia Invest компаниясининг эгасига айланди.
Битим Ротшильдга тегишли кўчмас мулкка инвестициялар билан шуғулланувчи NR Investments компанияси томонидан амалга оширилди. Келишув суммаси ошкор қилинмади.
Кишинёв халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, аэропорт бу ерга учиб келган бизнесменда катта таассурот қолдирган.
Натаниэль XIX асрда энг бой саналган Ротшильдлар оиласига мансуб бўлиб, унинг мол-мулки 1 миллиард доллар баҳоланади.
Изоҳ (0)