Непал ҳукумати Эверест яқинидаги муниципалитетга бир марталик пластик маҳсулотларни сотиш ва улардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Бу орқали Непал ҳукумати тоғда чиқиндиларнинг кўпайишига қарши курашмоқчи.
Тақиқ 2020 йилнинг январидан кучга киради. Чеклов қалинлиги 30 микрондан юқори бўлган пластик буюмларга тегишли. Янги қарорнинг ижросида треккинг компаниялар, авиакомпаниялар ва Непал алпинистлар ассоциацияси ёрдам кўрсатиши тахмин қилинмоқда.
Тақиқни бузганларга қарши қандай чора кўрилиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)