Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Қарор билан Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра Республика кинопрокат маркази дистрибьютерлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.

Марказнинг асосий мажбуриятларидан бири зўравонлик, порнографияни тарғиб қилувчи, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиш, унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатувчи фильмлар тарқалишига йўл қўймасликдан иборат.

Эндиликда кинотеатрларда фильмлар Марказ ҳузуридаги методик кенгашнинг тавсияси бўйича шакллантириладиган репертуар режа асосида намойиш этилади.

Қарор билан, шунингдек, қуйидаги низомлар тасдиқланди:

Давлат буюрмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги;

Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги.