Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШлик мутахассислар қуёш тафтини қайтариш мақсадида йўлларни «совуқ» рангларга бўяшни таклиф қилди, деб хабар беради National Geographic.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Лос-Анжелесдаги айрим кўчалар CoolSeal — иссиқликни қайтарувчи ёрқин кулранг рангга бўялди. Ҳозирда бу ердаги ҳарорат оддий асфалт кўчалардагидан 5 даража Цельсийга салқинроқ. Яқин 20 йил ичида шаҳар ҳаво ҳароратини ўртача 1,5 даража Цельсийга туширишни режалаштирмоқда.

Қатар ҳам ўзининг рангли гаммасини яратган: Доха — дунёдаги энг иссиқ ва ҳавоси қуруқ шаҳарлардан бири, сентябрь ойида бу ердаги ҳарорат 38 даражадан пастга тушмайди. Йил давомида деярли ёғингарчилик кузатилмайди.

Тажриба сифатида Абдулла ибн Жасем кўчасининг 200 метрли қисми олинган. Дарахтлар йўқлиги сабаб бу ердаги ҳарорат тез-тез 50 даража Цельсийдан кўтарилиб туради. Иссиқлик қайтарувчи махсус 1 миллиметр қалинликдаги кўк қоплама ва керамик микросфера инфрақизил нурларни қайтаришга хизмат қилмоқда.

Бир ярим йил давомида мутахассислар бу ердаги ҳароратнинг ўзгаришини мониторинг қилиб боради ва агарда кўрсаткичлар кутилган натижаларни берса, Қатарнинг бошқа кўплаб кўчалари ҳам шундай рангга бўялади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди