Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Халқ республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Йи билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи»

Фото: «Халқ сўзи»

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартиби, айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳридаги «Бир макон, бир йўл» форуми, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (Бишкек) ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (Душанбе) саммитлари доирасидаги самарали учрашувлари икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли алоқаларни ривожлантиришга янги туртки ва динамика берди. Ўзаро савдо юқори суръатда ўсмоқда, инвестицион соҳадаги ҳамкорлик фаоллашмоқда, минтақалараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.

Шу нуқтаи назардан, Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш таклифи муҳокама қилинди.

Вазирлар Бош вазир Абдулла Ариповнинг Хитойга ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кецяннинг Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифларининг кун тартиби ва дастурини амалий жиҳатдан кўриб чиқди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда