Тошкентда «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарор билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шахар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти этиб белгиланди.
Қарорга кўра, лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида қуйидагилар ташкил этилади:
Вазиятларни бошқариш ягона маркази;
Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112);
Давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини «Хавфсиз шаҳар» тизимига мажбурий интеграциялаш;
Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш.
Изоҳ (0)