Фориш тоғ полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўртасида муҳандислик тайёргарлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлари ўтказилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, унда икки мамлакатнинг малакали мутахассислари ўзаро тажриба алмашиб, турли тренинг ва машғулотларни бажармоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Уларнинг бирида Ҳиндистон Қуролли Кучлари муҳандислари гуруҳи вакиллари подполковник Прасант Бист, катта сержант Анил Кумар, сержант Бижай Кумар Рай шартли йўлларга бомба ва миналарни ўрнатган. Тажрибали муҳандис-сапёрлардан иборат ҳарбий хизматчиларимиз махсус ўргатилган хизмат ити, мина қидирувчи ускуналар ва хавфсизликни таъминловчи замонавий ҳимоя кийимларида машқларни бажарган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Таъкидланишича, ҳар икки томон ўқув машғулотнинг самарали ва юқори даражадаги талабларга жавоб бера олишини таъминлаш мақсадида машқларни реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб борилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ўзбек ҳарбий муҳандислари ўрнатилган мина ва бомбаларни қидириб топиш ҳамда уларни зарарсизлантириш борасидаги тажрибаларини намойиш этган. Ўз навбатида ҳиндистонлик йўриқчилар ўзбекистонлик ҳарбийлар топшириқни бажараётган пайтда шартли равишда миналардан бирини портлатган. Бу жараёнлар дастурга мувофиқ амалга оширилиб, машғулотнинг реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда ўтишини таъминлаган. Ўрнатилган қолган бомбалар ҳам қидириб топиш жараёнидан сўнг, қоидага биноан тажрибали сапёрлар томонидан зарасизлантирилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шунингдек, ҳар икки давлат ҳарбий муҳандислари террорчилар томонидан мина ва бомба тайёрлашда ишлатадиган портловчи моддалардан фойдаланган ҳолда ўзаро тажриба алмашган.