Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-Йоркда ўзбекистонлик полициячи Садоқат Мақсудова қимматбаҳо кийимларнинг пулини тўламасдан дўкондан чиқиб кетаётганида қўлга олинди, деб хабар бермоқда BBC.

Фото:  BBC

Фото:  BBC

Қайд этилишича, 24 ёшли полиция хизматчиси Садоқат Мақсудова 15 август куни Staten Island савдо мажмуасидан 300 долларлик кийим-кечакнинг пулини бермасдан чиқиб кетаётганида ушланган.

Хабарда Мақсудова майда ўғирликда айбланиб, хизматидан вақтинча четлатилгани ёзилган. Садоқат Мақсудованинг ўзи эса ўғирлик қилганини рад қилмоқда.

«Мен бунга изоҳ беролмайман. Бу Нью-Йорк полиция департаменти ичидаги нарса. Биз ҳали судлашамиз. Лекин мен ишдан ҳайдалганим йўқ, ишлаяпман», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, асли бухоролик бўлган Садоқат Мақсудова Нью-Йоркка оиласи билан 2009 йилда кўчиб келган. У бир ярим йиллик кадетлик курсидан сўнг яқинда Нью-Йорк полиция академиясига кирди ва олти ойлик курсни битириб, полиция хизматига ишга қабул қилинди. У хизматни ўзбеклар кўп истиқомат қиладиган Бруклин туманида ўтамоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар