Барак Обама оиласи билан 2013 йилнинг ёзида АҚШнинг Висконсин штатида жойлашган ҳашаматли ёзги дала-ҳовлисида ўз таътил вақтини ўтказганидан сўнг, уй ҳақида кенг жамоатчилик хабар топган. ОАВлар дарровгина уйга «Ёзги Оқ уй» деб ном ҳам бериб олган.
Ушбу қароргоҳ Мартанинг Узумзорлари (Мартҳаъс Винеярд) деб ном олган оролда жойлашган бўлиб, ҳовлисида катта бассейн ҳамда океан бўйидаги шахсий соҳилга эга. Уйнинг деразаларидан поёни йўқ океанга ажойиб манзара очилади. Оила аъзолари оқшомлари бир жойда йиғилиш учун, уйнинг қоқ марказига ўтинли камин ҳам қурилган.
Умумий майдони 0,21 гектарни ташкил қилган уй ҳудуди Янги Англиянинг классик архитектураси билан бирга замонавий эстетикасини уйғунлаштира олган. Ошхона ҳамда меҳмонхонанинг деворлари шифтидан еригача бўлган қисми тўлиқ ойнадан ишлангани учун хоналар ёруғ ва файзли кўринишга эга. Йўлаклар (коридор) қиммат суратлар билан безатилган бўлиб, ҳудди музейда юрганингиздек таассурот уйғотади.
Барак Обаманинг «дача»си деб эътироф этилган уй 2017 йил охирида 22,5 миллион долларга баҳоланиб, сотувга қўйилганди. Бироқ, бугунга келиб уй сотилган-сотилмагани ҳақида ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)