Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи Райҳон Диловага биометрик паспорт расмийлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
«Онахон 120, у кишининг қизлари эса 80 ёшни қаршилаган. Барчага уларнинг ёшига кириш насиб этсин!», — дейилади хабарда.
Паспортни расмийлаштириш ҳужжатларида Райҳон Дилованинг туғилган санаси сифатида 1900 йил қайд этилган.
Изоҳ (0)