Хоразм вилоятида ўғрилик жинояти фош этилди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
15 августдан 16 августга ўтар кечаси номаълум шахс Хоразм вилоятининг Урганч тумани «Анжирчи» маҳалласида яшовчи 32 ёшли А.Ж.га тегишли шу маҳаллада жойлашган озиқ-овқат дўкони эшигини бузиб кириб, у ердан 700 000 сўм пулини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Урганч шаҳрида яшовчи 29 ёшли Т.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)