«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Бу ҳақида немис клуби расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: Twitter/@FCБайерн

Мюнхенликлар клуби 27 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган. Томонлар келишувнинг молиявий тафсилотларини эълон қилмасликка келишиб олган.

Бразилиялик футболчи янги жамоасида 10-рақам остида ҳаракат қилади.

Коутиньо ўтган мавсум Ла Лигада 34 ўйин ўтказиб, 5 гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!