Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида 16 август куни Ўзбекистонда «Ҳалол» стандартларининг жорий қилиниши ҳамда сертификатлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Тадбирда журналистлар томонидан Ўзбекистон Мўғулистондан импорт қиладиган гўшт маҳсулоти «Ҳалол» стандарти талабларига қанчалик мувофиқ келиши ҳақида ҳам савол берилган, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

«Мўғулистондан кириб келувчи гўшт маҳсулотида ‘Ҳалол’ сертификати йўқ ва бундай талаб ҳам қўйилмаган. Чунки барча харидорлар ҳам бу жиҳатга эътибор бермайди. Лекин бу истеъмолга яроқсиз дегани эмас. Агар маҳсулот санитария-гигиеник талабларга мос келса, у сотувга чиқарилаверади. Истеъмолчининг ўзи танлаб олаверади», — деб жавоб берган «Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров.

Аввалроқ Ўзбекистон Мўғулистондан гўшт импорт қилмоқчи экани, Мўғулистондан гўшт импорт қилиш ҳуқуқи фақат учта компанияга берилиши кутилаётгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?