Юнусобод-10 даҳасида яшовчи 41 ёшли Б.С. 2019 йил март ойида 64 ёшли қариндоши М.Ю. исмли аёлга имтиёзли кредит асосида фоизсиз Spark автомашинасини олиб беришни ваъда қилиб, 22 миллион сўм пул олган.
Бироқ, ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотига кўра, гумонланувчи қариндошига берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Хабар беришларича, ҳозирда Б.С. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)