Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.
Марҳамат тумани Барҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи уч нафар фуқаро 485 грамм «гашиш» гиёҳванд моддасини 6 минг АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинган.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Марҳамат тумани ички ишлар бўлими томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)