Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди
Олмалиқда халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
У бунга қадар Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Олмалиқнинг аввалги ҳокими Ўктамжон Каримов олдинроқ Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар