Қийноқларни олдини олиш бўйича марказ раҳбари Нурдин Сулаймонов Алмазбек Атамбаевнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларини ўрганди, деб хабар беради Sputnik.
Таъкидланишича, Алмазбек Атамбаев икки ўринли камерада сақланмоқда. Сиёсатчи изолятор ходимлари ҳаракатларига ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Тиббий кўрик (бир кунда уч марта қон босими ўлчанмоқда) ва керакли дорилар мавжуд. Адвокатлик ёрдами кўрсатилмоқда.
Атамбаев иккита масала ҳал қилиниши учун ёрдам сўраган: кечаси чироқни ўчириш ва эшикни ёпишга рухсат олиш.
Бундан ташқари, Атамбаевга нисбатан яна икки айблов илгари сурилди. Булар Бишкек ТЕМ ва «Медиафорум» биносини модернизацияси билан боғлиқ ишлар.
Қийноқларни олдини олиш маркази Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятига сиёсатчининг илтимосларини кўриб чиқишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)