Американинг Филаделфия шаҳри шимолида отишма содир бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, отишмада бевосита иштирок этган олти нафар полициячи жароҳат олган. Шунингдек, йўлдан ўтиб кетаётган икки киши йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Маълумотларга кўра, отишма полиция гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни қўлга олиш операциясини ўтказаётган вақтда юзага келган. Полициянинг таъкидлашича, жароҳат олганларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф туғдирмаяпти.
https://twitter.com/BobBrooks6abc/status/1161742535993282568
Отишма ҳали ҳам давом этмоқда. ABC телеканалининг маълум қилишича, гумонланувчи вақти-вақти билан тўрттадан олтитагача ўқ узмоқда.
Изоҳ (0)