Boeing жорий йил 7 ойи мобайнида буюртмачиларга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоиз кам йўловчи самолётлари етказиб берди ва бу кўрсаткич бўйича Airbus корпорациясидан ортда қолди.

Фото: EPA

The Wall Street Journal нашрига кўра, компания январь июль ойларида мижозларига 258 та самолёт етказиб берган. Ўтган йили бу кўрсаткич 417 тага тенг бўлган.

Airbus 2018 йилда 458 та ҳаво кемаси сотган ва жорий йил якунлари бўйича ўзининг асосий рақибидан ўзиб кетиб, дунёдаги энг йирик авиақурувчи компанияга айланиши кутилмоқда.

Газета Boeing қаторасига бешинчи ой Boeing 737 МАХ самолётига буюртма ололмаётганига эътибор қаратган.