• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзА мухбири Деҳқонободдаги жин кўприкни қурилмаган дея «фотофакт» берди. Ҳолбуки жин кўприк таъмирлангани ҳақида ҳеч қайси ОАВ ёзмаганди

    6 август куни ЎзАда «ФОТОФАКТ: Деҳқонободдаги машҳур «Жин кўприк» ҳамон янгиланмаган» сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақола муаллифи Шерали Отабоев ўз қарашларини баён этар экан, Деҳқонободдаги ўша машҳур жин кўприклар кўпчиликда қизиқиш уйғотганини, бу борада кўплаб ўрганишлар қилинганини таъкидлайди. Ҳамда Деҳқонободда янги қурилган кўприк аҳолига топширилганлигини ҳақида сўз очиб, «Орадан бир ярим ой ўтиб Деҳқонобод туман мутасаддилари «туманда жами 27 та кўприк қурилади. 13 та кўприк фойдаланишга топширилди. Унда Чоштепа қишлоғидаги 110 ва 170 метрлик иккита хавфли кўприк ҳам қайта қурилади», дея ваъда берган эди, деб дастлабки мақоладан иқтибос келтиради.

    Чоштепа қишлоғидаги жин кўприк (2019 йил, февраль).

    Чоштепа қишлоғидаги жин кўприк (2019 йил, февраль).
    Фото: «Дарё»

    Журналистнинг синчковлик билан ҳудудни кўздан кечиргани, жин кўприкларга эътибор қаратгани таҳсинга лойиқ албатта, аммо мухбир шу ўринда ўзининг эътиборсиз журналист эканлигини ҳам ошкор қилиб қўяди. «Дарё» интернет нашрида берилган хабарда янги қурилган кўприк Деҳқонобод туманининг «Мустақиллик» маҳалласи аҳолиси учун қурилганлиги, «Мустақиллик» маҳалласи ва туман марказини боғловчи ушбу кўприкнинг узунлиги 40 метр эканлиги ёзилади. Ва хабар сўнгида жин кўприклар ҳақида сўз очилиб, уларнинг қачон таъмирланиши номаълумлиги ёзилади.

    ЎзА мухбири эса ўқувчига юзланиб, ўша хабарда жин кўприкнинг янги қурилгани ҳақида хабар беришганди дея уқтиришга уринади. Жумладан у шундай дейди: «...янги кўприк қурилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларни қамраб олди. Ҳаттоки, шарлар билан безатилган янги кўприк суратлари оммага намойиш этилди. Унда оддий халқнинг қувончи ҳам акс эттирилди. Гўёки, «Жин кўприк»лардан қутулдик қабилидаги гаплар ҳам тарқатилди...» дейди.

    Журналистнинг Деҳқонободда янги кўприк қурилгани ҳақидаги хабарни синчиклаб ўқимагани мақола сарлавҳасидаёқ сезилади. «ФОТОФАКТ: Деҳқонободдаги машҳур «Жин кўприк» ҳамон янгиланмаган». Сарлавҳани ўқибоқ, савол туғилади. Илгари қайсидир ОАВда, хусусан «Дарё»да жин кўприк янгиланди деган хабар берилганмикин ўзи? Берилмаган, бўлса журналист бу фактни кимга кўрсатяпти? «Дарё» логотипи кўрсатилган расм нега қўйилди унда?

    Фото: Отабек Қўлдошев

    Журналист Шерали Отабоев мақоласида: «Аммо яқиндагина бориб кўрганимиз, «Қил кўприк» ўзининг қиёфасини ўзгартирмаган ҳолда турибди. Аҳоли ҳали-ҳануз ўзининг «севимли» кўпригидан ўтиб қайтиб турган экан. Назаримизда бу «қил кўприк»лар ҳали халққа узоқ йиллар мобайнида хизмат қилади», — деб фикрида давом этади.

    Ҳолбуки, «Дарё»да Деҳқонободдаги янги кўприк қурилгани тўғрисидаги хабар якунида шундай дейилади: «Эслатиб ўтамиз «Дарё»да чоп этилган мақолада туманнинг Чоштепа қишлоғидаги узунлиги 170 ва 110 метрлик кўприклар хусусида сўз борганди. Мазкур қишлоқдаги кўприклар замонавий типдаги кўприкларга айланадими ёки йўқми буниси ҳозирча номаълум. Бироқ, ҳокимлик мутасаддиларининг айтишича туманда яна 14 та кўприк қурилиши режалаштирилган бўлиб, кўприк қуриш ишлари 2019 йил якунланади».

    ЎзА журналисти мақола сўнгида «Мана мактаб ўқувчиларининг ёзги таътили ҳам тугаб бормоқда, аммо ваъда берилган кўприкдан дарак йўқ. Ҳадемай куз ҳам ўтиб қиш кириб келса, хатарли кўприкдан ёш болаларнинг ўтиши ундан-да хатарли бўлиши аниқ», — дейди.

    Бинобарин, жин кўприк ҳақидаги хабарларнинг бирида туман ҳокимлиги мазкур қишлоқдан 63-умумтаълим мактабига қатновчи 104 нафар ўқувчининг жин кўприкдан ўтиб юришига чек қўйиш мақсадида асосий кўприкдан ўтган жойда қад ростлаган Саноат касб-ҳунар коллежидан 4 та синфхона ажратиб, икки «смена»да ўқишни йўлга қўйганлиги ҳақида хабар бергандик. Бу маълумот ҳам фотофакт илинувчи ҳамкасбимизнинг эътиборидан четда қолган кўринади. Йўқса бу кўприкдан мактаб ўқувчилари ўтмай қўйганлигини аллақачон фаҳмлаган бўларди.

    Шерали Отабоев бутун бошли мақоланинг фақатгина бир жойида ҳақ гапни ёзади. МФЙ раиси Шерзод Боллиев сўзларини келтириб, орадан ойлар ўтса-да, кўприк таъмирланиши орқага сурилаётганини танқид қилади. Тан олиш керак, журналист бу борада ҳақ.

    ЎзА журналистининг кўпчиликни қизиқтирган ва оммани ўзига тез жалб қилувчи, илгари кўтарилган масалани кўтариб чиқиб ўқувчи эътиборини қозонишга уринишини тўғри тушунамиз, албатта. Аммо бу дегани ўқувчига нотўғри маълумот етказиб, уни чалғитиш керак деганимас-ку.

    10.08.2019, 13:06   Изоҳ (0)   39570
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

    10.08.2019, 12:50

    «Термиз — Душанбе — Қашғар» йўналишида илк автокарвон йўлга чиқди

    10.08.2019, 11:30

    Тошкентда «Gastro Bazaar—2019» I халқаро гастрономик туризм фестивали бошланди (фото)

    10.08.2019, 10:25

    Бугун Ўзбекистонда ишловчилар 1 соат вақтли уйига кетиши мумкин

    10.08.2019, 09:19

    Янги электр ҳисоблагичлардан норози ўзбекистонликлар, кескин кўтарилган доллар курси, мижознинг ликопчасидан чиққан қорадори ва куннинг бошқа хабарлари

    09.08.2019, 22:35

    «Жамоатчилик» онлайн-платформасига 3 кун ичида 400 га яқин таклиф келиб тушди

    09.08.2019, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.