Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан «Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой» йўналишида янги транспорт йўлаги бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.
Ушбу автокарвон Ўзбекистон ва Тожикистондан Хитойга юкларни тўғридан-тўғри етказиб бериш имкониятлари ва транзит салоҳиятининг мавжуд, бироқ тўлиқ фойдаланилмаётган қувватларини намоён этиб беради.
Мазкур автокарвонда ҳар уччала давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этмоқда.
Бугун «Termez Cargo Centr» логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобиль Термиз (Ўзбекистон) — Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон) — Қашғар (Хитой) йўналишида ҳаракатланиб, умумий ҳисобда 1422 километр масофани босиб ўтади.
Изоҳ (0)