Мажбурий ижро бюроси Когон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2019 йил 25 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.Алиқуловдан (исм ва фамилялар шартли равишда ўзгартирилди) О.Амонов фойдасига 65 408 000 сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд эди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
МИБ Когон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари давомида пул тўловидан қочиб юрган қарздор қонунга чап бера олмади. Қарздордан О.Амонов фойдасига нақд 65 408 000 сўм пул ундирилди.
Изоҳ (0)