Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Бетис» ярим ҳимоячиси Джовани Ло Чельсо карьерасини «Тоттенҳэм»да давом эттиради. Бу ҳақда «шпорлар»нинг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилинди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Лондон клуби аргентиналикни бир мавсумга ижарага олди. Келишувга кўра, мавсум сўнгида клуб футболчини тўлиқ сотиб олиши ҳам мумкин.

Хабар қилинишича, Ло Челсонинг ижараси «Тоттенҳэм»га 16 миллион еврога тушган. Агарда лондонликлар ярим ҳимоячини сотиб оладиган бўлса, «Бетис»га 60 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Маълумот учун, хавбек ўтган мавсум Испания чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди