Сурхондарёда Spark автомашинасининг ғилдираги ёрилиши оқибатида йўл ҳаракати ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
8 август куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани «Янгиобод» маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл Spark русумли автомашинасини Шеробод тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бойсун—Шеробод» йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Натижада ҳайдовчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 11 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни Ж.I. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчининг 15 ёшли жияни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)