Максим Фадеевнинг MALFA продюсерлик маркази хонанда Наргизнинг ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг бекор қилиниши тўғрисидаги эътирозларига жавоб берди, деб хабар бермоқда Sputnik. Вакиллар концерт ўтказилмаслигини тасдиқлаган, аммо бунга Наргизнинг ўзи йўқолиб қолганини сабаб қилиб кўрсатган.

Фото: Sputnik

«Концертларнинг бекор қилинишига биз узоқ вақт Наргиз билан ҳам, унинг жамоаси билан ҳам боғлана олмаганимиз сабаб бўлган. Наргизнинг режалаштирилган тадбирларда иштирок этишини тасдиқлаш учун бир неча бор юборилган расмий сўровлар ҳам эътиборсиз қолдирилган. Ташкилотчиларга режалаштирилган тадбирларда Наргизнинг иштирок этишини кафолатлаш имкониятимиз бўлмагани сабабли унинг концертларини қолдиришга мажбур бўлдик», — дейилади MALFA продюсерлик марказининг Instagram’даги саҳифасида.

Аввалроқ Наргиз ва Фадеевга тегишли продюсерлик маркази ўртасидаги шартнома бузилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.