Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига кўра, 2- август куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида, Олмаота—Тошкент—Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Унда 4 киши, жумладан, 2 нафар йўловчи — Ўзбекистон фуқаролари Ф.Т. ва Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Учинчи ўзбекистонлик Р.Ж. олинган жароҳатлардан Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этди.
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)