29 июлдан 4 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 727 та автомобиль рақами сотилди. Бу ҳақда Товар хомашё биржаси хабар қилди.
Сотилган давлат рақами белгиларининг умумий суммаси 2,8 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,8 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 51,6 фоизи иккинчи ва 27,6 фоизи учинчи тоифадаги авторақамларга тегишлидир.
Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 618 миллиард сўмни ташкил этди.
Валюта савдо майдончаси орқали сотилган полиэтилен ва полипропилен 401 минг долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)