Россиялик хонанда ва бастакор Вилли Токарев 84 ёшида вафот этди.

Фото: «РИА Новости»

Токаревнинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда. У билан видолашув ва дафн маросими санаси ҳозирча маълум эмас.

Хонанданинг асл исми Вилен бўлиб, Ленинград ва Мурманскда ижодини бошлаган, 1974 йилда АҚШга кўчиб кетганди. Бу ерда у рус шансонининг энг таниқли ижрочиси сифатида танилди. 1990 йиллар бошида Москвага қайтиб келганди.

Токарев умумий ҳисобда 50 га яқин альбом ёзган.